"Барселона" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо қишки трансфер ойнаси вақтида клубни тарк этиши мумкин.

El Confidencial нашри хабарига кўра, молиявий қийинчиликларга дуч келган каталонияликлар бразилиялик футболчини сотиб юбормоқчи.

"Барселона" президенти вазифасини бажараётган Карлес Тускетс клуб техник котиби Рамон Планес билан боғланиб, футболчини трансферга қўйиш ҳақида суҳбатлашиб олган. Тускетс ишни президентлик сайловларигача якунлаб қўймоқчи. Аммо клубда 28 ёшли футболчи бўйича биронта таклиф йўқ.

"Барселона" Коутиньони 2018 йилда "Ливерпуль"дан 120+40 миллион еврога харид қилган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)