“Барселона”: Куман беш футболчини кетказади. Навбатда яна учтаси бор

Ҳали “Барселона”ни расман қабул қилиб олмаган Рональд Куман клубга келиши билан беш нафар қария футболчидан воз кечишини маълум қилди.

Нидерландиялик мутахассис жамоада Хорди Альба, Серхио Бускетс, Луис Суарес, Самюэль Умтити ва Иван Ракитични ўйнатмайди.

Шунингдек, Жерар Пике, Филиппе Коутиньо ва Сержи Роберто ҳам ўзига янги жамоа қидириши керак бўлади.

Янги бош мураббий ишни жамоа таркибини ёшартиришдан бошлайди ва етакчи футболчи вазифасини “Аякс”да порлаётган Донни ван де Бекка топширишини билдирган.

Бартомеу Мессига оид муҳим хабарни эълон қилди

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар