“Барселона” ҳеч ким кутмаган футболчига оғиз солмоқда

“Барселона” мутасаддилари ёши ўтиб қолаётган етакчи ўйинчиларнинг ўрнини босадиган футболчиларни қидиришда давом этмоқда. Хусусан, каталонияликлар Сержи Бускетсга ўринбосарни Англия чемпионатидан топди.

Каталония суперклуби раҳбарияти “Вест Хэм”да барқарор ўйин намойиш қилаётган ярим ҳимоячи Томаш Соучекни нишонга олди.

“Барселона” президентлик сайловини ўтказиб олганидан кейин клуб вакиллари чехиялик футболчи трансфери бўйича “Вест Хэм” билан музокараларни бошлашни режалаштирмоқда. 26 ёшли футболчи жорий мавсумда АПЛда 26та  учрашувда саккизта гол урди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар