Гельзенкирхеннинг "Шальке" клуби "Барселона" ҳимоячиси Жан-Клер Тодибо билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи.

Bild нашри тарқатган хабарга кўра, немис клуби 20 ёшли франциялик футболчининг трансферини тўлиқ сотиб олмоқчи, аммо унинг учун белгиланган 25 млн евро “Шальке”га қимматлик қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Шальке” Тодибони қишки трансферлар даврида 1,5 млн евро эвазига ярим йилга ижарага олган эди. У ҳозирча 7 та ўйинда майдонга тушди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар