“Барселона” футболчиси “Манчестер Сити”ни танлади

Каталония клуби ҳимоячиси Нелсон Семеду фаолиятини “Манчестер Сити”да давом эттиришни маъқул топди.

Аслида “Барселона” уни “Интер”дан олинадиган Лаутаро Мартинес ёки “Ювентус”дан келадиган Миралем Пьянич трансферига қўшиб, Италияга жунатмоқчи эди.

Лекин 26 ёшли ҳимоячи Англияга кетишни маъқул топди. Агар Семеду “Манчестер Сити”га ўтса, Пеп Гвардиола унинг ўрнига Жоау Канселуни Каталонияга жўнатади. Бу келишувни амалга оширишда муаммо бўлмайди. Чунки ҳар икки футболчининг агенти Жорде Мендеш ҳисобланади.

Месси — тўпурарлар қироли. Мбаппе уни тахтдан ағдармоқчи

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)