Мавсумни “Шальке” сафида ижарада ўтказаётган Жан-Клер Тодибо фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Sport.es тарқатган хабарга қараганда, 20 ёшли французга “Эвертон” жиддий қизиқиш билдира бошлаган. Каталонияликлар эса уни 25 млн евро ва қўшимча 2 млн евро бонус эвазига қўйиб юборишга тайёр.

Ўз навбатида “Шальке” ҳам Тодибони таркибда сақлаб қолишни хоҳлаяпти, лекин немис клуби “Барса” сўраётган маблағни тўлай олмайди.

Жан-Клер Тодибо бу мавсум Бундеслигада бор йўғи 6 та ўйинда майдонга тушди холос.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)