"Арсенал" бразилиялик ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньонинг ижараси бўйича "Барселона" билан музокара ўтказмоқда.

Агар клублар келишувга эриша олишса, 28 ёшли футболчининг маоши иккала клуб ўртасида тенг тақсимланади, дея хабар бермоқда Каталониянинг машҳур RAC1 нашри.

Мавсумни "Бавария"да ижарада ўтказган Коутиньо Бундеслигада 23 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол ва 6 та голли узатма муаллифи бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)