Испания кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтди. Ҳал қилувчи ўйинда “Барселона” ва “Атлетик” жамоалари майдонга тушди.

Каталонияликларнинг тўлиқ устунлигида ўтган баҳс 4:0 ҳисобида айнан “кўк-анор ранглилар”нинг йирик ғалабаси билан якунланди. Шу куни “Барселона” сафида Лионель Месси (68', 72') дубль қайд этган бўлса, қолган икки голга Антуан Гризманн (60') ва Френки де Йонг (63') муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар