Ла Лига 12-тури доирасида "Барселона" дебютант "Кадис" майдонига сафар қилди. Жамоа 10-турда ўзининг 4-мағлубиятини қабул қилиб олгани етмагандек, яна бир футболчиси жароҳат олди.

Гап шундаки, Усман Дембеле иккинчи бўлим бошида Филиппе Коутиньо ўрнига майдонга тушганди. 1 тайм ҳаракат қилган француз ўйиндан кейин ўнг сонида оғриқ сезган. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар берди. Ҳозирча, 23 ёшли футболчининг қачон сафга қайтиши аниқ эмас.

Аввалроқ, Жерар Пике, Самуэль Умтити, Серхи Роберто, Ансу Фати каби футболчилар жамоага ёрдам бера олмаётган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар