“Барса”нинг Лаутаро бўйича янги таклифи “Интер”ни ўйлантириб қўйди

Каталония клуби Лаутаро Мартинес трансфери бўйича янги таклиф тайёрлади.

“Барселона” вакиллари Лаутаронинг агентлари билан 22 ёшли футболчининг маоши хусусида келишиб бўлди. Унга кўра, каталонияликлар футболчига йилига 12 миллион евро тўлайдиган бўлди. Бундан ташқари, футболчига турли бонуслар ҳам ваъда қилинди.

Энди “Барселона“ трансферга кўнмаётган “Интер”ни рози қилиш керак. Ҳозирча, миланликларга 80 миллион евро ва ҳимоячи Хуниор Фирпо таклиф қилинмоқда.

“Интер” бу таклифга ҳали расмий жавоб бергани йўқ.

Супер трансфер. “Барселона” Лаутаро Мартинесни қўлга киритди

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)