“Барса”ни шарманда қилган дарвозабон тарихдан жой олди

Испания кубогининг 1/16 финал учрашувида “Корнелья” жамоаси дарвозасини “Барселона” ҳужумларидан қўриқлаган Рамон Хуан тарихдан жой оладиган бўлди.

Учинчи дивизион – Сегунда В жамоаси дарвозабони ўйинда Миралем Пьянич ва Усмон Дембеленинг 11 метрлик белгидан йўллаган зарбаларини бартараф қилди. Рамон Хуан   бир ўйинда “Барселона” футболчиларининг иккита пенальтисини қайтарган ягона дарвозабон сифатида номини тарихга муҳрлади.

Бундан ташқари, 21 ёшли посбон учрашув давомида каталонияликларнинг еттита зарбасини қайтаришни уддалади.

Бу учрашувдан сўнг, Рамон Хуан мутахассислар эътиборига тушди. “Корнелья” билан шартномаси ёзда якунланадиган футболчининг трансфери 300 минг еврога баҳоланмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)