“Барса”га супер ҳужумчи керак. Каталонияликларнинг танлови мухлисларни шокка туширди

“Барселона” ёзда ҳужум чизиғини кучайтириш бўйича жиддий иш олиб бормоқда. Ҳозирча, каталонияликлар “Интер”дан Лаутаро Мартинесни олиб келмоқчи. Лекин музокаралар бесамар кетмоқда.

“Барса” орзусидаги футболчини олиш учун Неймарни қайтариш вариантидан воз кечганини эълон қилди.

Каталонияликлар ҳар эҳтимолга қарши Лаутарони трансфер қилолмаган тақдирда унинг ўрига келадиган ҳужумчини ҳам тайин қилиб қўйишга қарор қилди. Танлов ҳеч ким кутмаган Пьер-Эмерик Обамеянг чекига тушди.

Габонлик футболчининг шартномаса келаси йили якунланаётгани боис у анча арзонга тушади. Бундан ташқари, тўпурар футболчи “Арсенал”нинг келишувни узайтириш бўйича таклифини қабул қилгани йўқ.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)