“Барса”

“Барселона” бразилиялик плеймейкерни Англия клубларига ўтказолмай қийналаётган бир пайтда “Ювентус”нинг таклифи уларга жуда маъқул келмоқда.

Аслида каталонияликлар ўзларига керакли бўлган Миралем Пьянични олиш учун туринликлар билан футболчи алмаштирмоқчи эди. “Ювентус” бу усулга рози бўлиб, босниялик футболчи ўрнига Артурни сўради. Лекин Артур “Барселона”дан бошқа клубда ўйнамаслигини қатъий эълон қилганидан сўнг бу трансфер тўхтаб қолган эди.

Мана энди “Ювентус” кутилмаганда Артур Туринга келмаса, Коутиньони олишга розилигини билдирди. “Барса” бу таклифни қабул қилиб, бир ўқ билан икки қуённи урмоқчи. Биринчидан ўзи истаган Пьяничга эга бўлади, иккинчидан ҳеч қайси жамоага ўтказа олмаётган Коутиньо деган бош оғриғидан қутилади.

Музокаралар давом этмоқда.

Коутиньони ким олади? У Англияда талаш бўляпти

“Ювентус”дан "Лион"га махсус таклиф

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)