“Барса” шармандали мағлубият учун ўч олади!

“Барселона”нинг янги плеймейкери Миралем Пьянич янги мавсум режалари ҳақида гапирар экан Чемпионлар лигасидаги шармандали мағлубиятни ҳам тилга олди.

- Жамоамиз Лиссабондаги мағлубият учун ўч олишни мақсад қилган ва биз бу тасодифий натижа эканини исботлаймиз. Мақсадимиз ҳаммасига босқичма босқич эришиш. Ла Лигадан бошлаймиз. Осон бўлмайди. Чемпионлар лигасида эса, ғолибликка беш-олтита даъвогар бўлади. Бу футболчилар ҳурматга лойиқлигини исботлаб қўйган. Лекин футболда қора кунлар ҳам бўлади. “Барса”нинг ҳар бир футболчиси 2:8 тасодифий мағлубият эканини исботлашни истайди, - деди Пьянич.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” Чемпионлар лигасида “Бавария” 2:8 ҳисобида енгилиб, мусобақани эрта тарк этганди ва бу мағлубият клубда катта ўзгаришларни келтириб чиқарди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)