“Барса” кетганлар ўрнини супер ҳужумчи билан тўлдирмоқчи

Таркибда тозалаш ишларини давом эттираётган “Барселона” “Интер” ҳужумчиси Лаутаро Мартинес трансферидан воз кечгани йўқ.

Каталонияликлар бир неча ойдан буён давом этаётган музокараларни тезроқ якунламоқчи ва бунинг учун сўнгги таклифини тайёрламоқда. “Барселона” раҳбарларининг шошилаётгани жамоани бир неча футболчи тарк этгани билан боғлиқ. Хусусан, Луис Суарес, Артуро Видаль, Артур Рамос, Нелсон Семеду ва Иван Ракитичдан қутилган каталонияликлар уларнинг маошидан 64 миллион фунт миқдоридаги маблағни тежаб қолди. Клуб хўжайинлари бу суммани Лаутаронинг трансферига йўналтирмоқчи.

 Агар Ла Лига гранди Лаутаро трансфери бўйича “Интер” билан келиша олмаса, альтернатив вариантларга ўтиши учун уларга вақт керак бўлади. Айни пайтда, бош мураббий Рональд Куман 23 ёшли аргентиналик ҳужумчи ўрнига ўз ҳамюрти Мемфис Депайни таклиф этишни талаб қилмоқда.  

 

 

 

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)