Бангладеш чемпионатида ўзбекистонлик футболчиларнинг сони ортмоқда ёхуд ривожланаётган лига ҳақида

Хорижда тўп сураётган легионерларимиз борасидаги маълумот беришни бошлаган эдик. Навбат, Бангладешга етиб келди. Тўғри, Осиёда Бангладеш футболи унчалик ривожланмаганлиги аниқ. Терма жамоалари ҳам бирорта халқаро мусобақаларнинг ҳал қилувчи босқичига чиқа олмаганлиги табиий. Бироқ йилдан-йилга Бангладеш чемпионати ривожланмоқда. Буни қуйида тўп сураётган тўртта ҳамюртимиз мисолида кўриш мумкин.

Кимлар ташриф буюрди?

Алишер Азизов ("Шейк Руссел"), Иқбол Бобохонов ("Арамбах"), Отабек Валижонов (БЖМС), Фурқат Ҳасанбоев (БЖМС)

Бангладеш футболида илгари бир нечта ҳамюртларимиз тўп сурган. Азамат Абдураимов ҳам фаолиятини ўша ерда давом тўп сурган. Ўтган йилда Ахрор Умаржонов мамлакатнинг "Саиф Спортинг" клубида ўйнаганди. Бу йил эса Алишер Азизов, Отабек Валижонов, Иқбол Бобохонов ва Фурқат Ҳасанбоевлар "Бангладеш футболида фаолият кўрсатишмоқда. Азизов охирги йилларда Уммон ва Қирғизистонда тўп сурган эди. Иқбол Бобохонов эса Про-лига иштирокчиси "Истиқлол" сафида тўп сураётганди. Кейинчалик "Арамбах" клуби унга таклиф билан чиқди. Отабек Валижонов "Сўғдиёна", "Навбаҳор", "Андижон", "Шўртан", "Бухоро" сингари клубларда ўйнаган ва ўзбек футболида яхшигина ном қозонган ярим ҳимоячи ҳисобланади. Фурқат Ҳасанбоев ҳам охирги йилларда турли клубларда тўп суриб келаётган эди.

Бангладеш футболи ҳақида

Афтидан, Бангладеш футболининг савиясини ўзбек Про-лигаси билан солиштириб ҳам бўлмайди. Бироқ у ерда футбол ўсишда давом этмоқда. Клублар молиявий томонлама ривожланмоқда. Асосан легионерлар ҳисобига бўлса ҳам, чемпионат савияси оширилмоқда. Бангладешда ҳам учта расмий мусобақа мавжуд. Бангладеш Суперлигаси, Федерация кубоги ва "Шайк Камал" каби турнирларида жамоалар фаолият олиб боради. Бу йилги мусобақалар ноодатий тарзда старт олди. Яъни, миллий чемпионат баҳслари 2019 йилнинг 18 январидан бошланди ва 20 июлга қадар давом этади.
Федерация ва "Шайк Камал" каби йирик турнирлари аллақачон якунланиб бўлди. Унда Отабек Валижонов ва Алишер Азизов ҳам қатор голларда иштирок этди. Хусусан Валижонов "Бразер Юнион" клубига қарши кечган ўйинда хет-трикга эришди.

Легионерлар

Бу ерда ҳам легионерларга қўйилган лимит 3+1ни ташкил этади. "Башундара Кингз" клуби молиявий томондан анча бақувват жамоа ҳисобланади. Клубда испаниялик мутахассис ишламоқда. Шунингдек, 2018 йилда Россия майдонларида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида Коста-Рика терма жамоаси ҳужумчиси ҳам Бангалешда тўп сураётганли "Башундара Кингз"ни қанчалик молиявий томондан кучли эканлигини билдиради. Шунингдек, "Абахани" клуби ҳам кучли клублар сирасига киради. Ҳар йили ОФК кубогида иштирок этади. Шунингдек, Алишер Азизов тўп сураётган "Шейк Руссел" ва "Саиф Спортинг" клубларини ҳам кучли жамоалар қаторига қўшиш мумкин.

Стадионлар

Бангладеш жамоалари стадион борасида мақтана олмайди. Клубларнинг стадионлари эски , замонавий ҳолатда деб бўлмайди. Асосан клубларда "Миллий" стадионида тўп суради. Халқаро мусобақалар ҳам айнан ушбу стадионда ўтказилади. Қолган клубларнинг майдонларида камчиликлар етарлича топилади.