Баҳодир Жалолов ва Ҳуршидбек Норматовнинг промоутери қандай кучга эга ёхуд у чемпионлик жанглари ташкил қилишга қодирми?

Ўзбек профессионал боксчилари жаҳон рингларини аста-секин забт этишмоқда. Бунга юртдошларимизнинг ўз вазн тоифаси рейтингидаги ўринлари ва қўлга киритаётган чемпионлик камарлари ҳам бунга мисол бўла олади. Албатта, бундай муваффақиятлар бутунжаҳон бокс оламидаги промоутерлар, менежерларнинг ҳам эътиборини тортмоқда...

Баъзида мухлисларнинг ўзаро бу боксчимизнинг промоутерлари яхши эмас, бошқа яхшироқ менежерлар билан ишлаши керак деган гап-сўзлари қулоққа чалиниб қолади. Тўғри, уларнинг фикрларида ҳам асос етарлича. Бунга амалда ҳам гувоҳ бўлмоқдамиз.

Лоу

Бугунги мавзуимиз ҳам ўзбек боксчиларининг қайси промоутерлик компаниялари билан ишлаётганлиги ҳақида бўлади.

Дастлаб, айни кунда катта шов-шувга сабаб бўлаётган оғир вазнли боксчимиз Баҳодир Жалолов ҳамда профессионал рингда 9 та ғалабани қўлга киритиб, мағлубиятсиз одимлаётган Ҳуршидбек Норматовларнинг қайси промоутерлик компанияси мижози эканлиги ҳақида тўхталмоқчимиз. Англаб улгурган бўлсангиз, ҳар икки юртдошимиз битта промоутер билан ҳамкорлик қилишади.

Демак, танишинг:

“DiBella Entertainment” промоутерлик компанияси... Унинг айни кундаги директори АҚШлик Лу Дибелла бўлиб, у 1960 йил 17 майда Бруклинда таваллуд топган. У нафақат промоутер, балки кино оламида ҳам таниқли шаҳс ҳисобланади. У бу борада кўзга кўринган продюссер саналади.

Лу Дибеллани ўз ишини устаси десак муболаға бўлмайди. Чунки, у ҳозирда ажойиб чемпионлар билан бирга ишлайди. Уларга ўзига хос  жанглар ташкил қилиб бермоқда. Бир сўз билан айтганда ушбу инсон билан ишлаётганликлари юртдошларимиз учун ижобий ҳолат деб бемалол айта оламиз.

л

Келинг энди Лунинг мижозлари қайси чармқўлқоп усталари эканлигига эътибор қаратамиз...

Шубҳасиз, энг номдор ва айни кундаги топ боксчилар орасида ҳам етакчилардан бири сифатида эътироф этиладиган супер оғир вазн тоифасида WBC камари соҳиби Деонтей Уайлдер, қолаверса, бир қатор чемпионлар ва собиқ чемпионлар Регис Програис, Сергей Деревянченко, Ричард Комми, Иван Баранчик, Жорж Камбосос, Александр Тесленко, Чарлз Конвелл, Серхио Габриэль Мартинес, Жермейн Тейлор, Поль Малиньяжи, Бернард Хопкинс, Андре Берто каби юлдузлар билан ишлаган ва ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Албатта, бундай боксчиларнинг машҳурликка эришишига ва чемпионлик сари етаклаб бораётганлиги мазкур компания ва Лунинг ақл билан иш юритаётганлигидан далолат. Ҳар ҳолда у мижозлари учун нимадир қила олади. Бунга юқорида санаб ўтган чармқўлқоп усталарининг эришган ва эришаётган натижалари ҳам айтиб турибди.

Қувонарлиси,  Ҳуршидбек Норматов ва Баҳодир Жалоловдан Лунинг умидлари катта. Шундай экан албатта уларни жиддий, чемпионлик жангларида кўришимиз мумкин. Бунинг учун, ҳар икки боксчимизда имконият етарли, қолаверса уларнинг Лу Дибелладек промоутери бор!  

Яна шуни қўшимча қилиб қўймоқчимизки, тез орада Sports.uz ва Boxer TV канали ҳамкорлигида тайёрланган Лу Дибелла билан ўзбек боксчилари, жаҳон бокс олами ҳақидаги қизиқарли интервьюни эътиборингизга ҳавола этамиз.

450_52874ca7d8649

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Сурхон Барлос
19/01/2020 11:44
Эээ "ракатопингэ"....Маладесмаладесмаладес........ҳаммаси жойида