Баҳодир Жалолов

"Странжа" турнири финалига йўл олган сўнги вакилимиз +91 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Баҳодир Жалолов украиналик Цоне Рогава билан турнир чемпионлиги учун ўзаро жанг олиб борди. 

Малумки, -69 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Бобоусмон Батуров ҳам украиналик Евгений Барабановни мағлуб этган эди. Шу нуқтаи назардан украиналиклар реванш олиш учун бор имкониятини ишга солиши маълум эди. Бироқ, юртдошимиз бунга имкон бермади ва уч раунд давомида рақибига имконият қолдирмаган ҳолда, 4:1 ҳисобида жангни ўз фойдасига ҳал қилди. 

Шу тариқа финалга йўл олган ҳар уч вакилимиз ғалаба қозониб, делегациямизга олтин медалларни тақдим этди. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар