Баҳодир Жалолов мусобақани нокуат билан бошлади
Ads
Грозний шаҳрида бокс бўйича Чеченистон Республикаси Биринчи Президенти Аҳмат-Ҳожи Қодиров хотирасига бағишланган халқаро турнир ўзбекистонлик боксчилар учун муваффақиятли ўтмоқда.
 
Мусобақанинг иккинчи кунида 91 килограммдан ортиқ вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган Обиджон Тоҳиров ва Баҳодир Жалолов ишончли ғалабага эришди. Обиджон турнирдаги илк рақиби россиялик Магомед Тимерсултановни иккинчи раундда техник нокаут эвазига мағлуб этган бўлса, Баҳодир польшалик Марчин Сианосни нокаутга учратди ва кейинги босқичга йўл олди.

Вазни 52 килограммгача бўлган Фозил Абдумуродов россиялик Богдан Ильзитиновни, 69 килограмм вазн тоифасида Жаҳонгир Раҳмонов эса мезбонлар вакили Тамерлан Танделовни бир хил 5:0 ҳисобида таслим қилди.

75 килограммгача вазнда Маҳмуд Ғоипов чеченистонлик Чингизхан Матаев устидан ғалаба қозонган бўлса, мазкур вазнда яна бир вакилимиз Баҳромжон Фозилов россиялик Константин Мишечкинга ҳеч қандай имконият қолдирмади. Шунингдек, 81 килограммда Козимбек Мардонов мезбон спортчи Хасбулат Мурзабековни мағлубиятга учратди.