Бабаян билан алоқалари, «Пахтакор»дан аразлагани ва «Турон»нинг келажаги ҳақида Жавоҳир Соҳибов билан интервью

Бир неча йиллар илгари Ўзбекистон миллий терма жамоасида тўп сурган Жавоҳир Соҳибов ҳозирда «Турон» клуби аъзоси саналади. Осон бўлмаган фаолият олиб борган футболчи билан суҳбат сизни беэътибор қолдирмаслиги аниқ.

- Сиз жуда ҳам оғир жароҳат олдингиз. Айтингчи, оғир дамларда бутсаларни михга илиб юбориш ҳақида ўйлаб кўрдингизми?

- Тўғриси, оғир кунларни бошдан ўтказдим. Муаммоларга дуч келдим. Кетиш ҳақида ўйладим, аммо оила аъзоларимнинг қўллаб-қувватлаши сабабли яна курашга қайтдим. Жароҳатим муаммо туғдиргани боис узоқ муддат клублар кўригидан ўта олмади. Яратганга шукур ҳозир ҳаммасини енгиб ўтдим.

- Нега айнан «Турон»дан тушган таклифни қабул қилдингиз?

- Тўғриси, «Турон» клуби Суперлигага кўтарилганидан хабарим бор эди. Улар учун хурсанд бўлдим. Сабаби, мен айнан шу клуб жойлашган туманда таваллуд топганман. Айнан шу омил сабабли Яйпан клубидан тушган таклифни қабул қилдим.

kgoverkogerkh

- «Пахтакор» сизни даволатиш учун пул тўлашдан воз кечгани ростми?

- Йўқ, аслида ҳаммаси ўзгача бўлган. Мен жароҳат олган пайтимда клуб жарроҳлик операциясини тўлаб берди. Кейин раҳбарият ўзгарди. Мени тикланиш жараёним учун кетадиган харажатларни қоплашлари муаммога айланди. Янги раҳбарлар билан бу масалада сўзлашиш учун клуб мутасаддилари билан учрашишга уриндим. Баъзан 4 кунлаб ўтириб клуб раҳбарлари билан учраша олмаганман. Ўша даврларда Умид Аҳмаджонов спорт директори эди. Оқибатда, йил охирида бошқа жамоага кетишга қарор қилдим. Аслида, «Пахтакор» менга даволанишни тўлаб бермоқчи эканлигини айтган, лекин ёшлик қилиб кетишни афзал кўрганман. Нима бўлган тақдирда ҳам «Пахтакор»дан миннатдорман. Сабаби, шу жамоа нон-тузини еб катта бўлганман.

kgoerkohgerh

- Миллий терма жамоада тўп сурган футболчи бирданига четга чиқиб қолиши қанчалар аламли?

- Сизга ғалати эшитилиши мумкин, лекин 3 йил футболсиз қолган пайтларим ҳам таклифлар келиб турган эди. Бунинг учун Яратганга шукрлар айтаман. Аслида, узоқ муддат футболсиз қолганим учун ҳеч ким мен билан шартнома имзолашни истамаган. «Турон»га келгач, яна ҳаммаси ўз измига тушиб кетишни бошлади. Насиб қилса, яна терма жамоа либосида тўп суриш ниятим бор.

- Нима учун хориж клубларида тўп суришни уддалай олмадингиз? Бунга бошқа сабаблар борми?

- Менимча, Украина ҳақида сўраяпсиз. Тўғриси, кетишимдан аввал бошқа гап бўлган эди. Боргач, умуман бошқа клуб кўригида бўлдим. Улар менга ваъда қилинган суммани таклиф этишгани йўқ. Шу сабабли трансферим амалга ошмади. Очиғи, менга «Рух» сен билан қизиқяпти, дейишган эди. Боргач, ҳаммаси ўзгариб кетди.

- Нима учун «Пахтакор» дарвозасига урган голингизни бундай эҳтирос билан нишонладингиз? Бунга қандайдир сабаблар борми?

- Шунчаки, эмоцияга берилиб кетдим. Аслида, голни нишонлаш ниятим йўқ эди. 4 йиллик танаффусдан сўнг, Суперлигада гол урганим учун жуда ҳам хурсанд эдим. Шу боис, нишонлашда ўзимни тутиб тура олмадим.

- Ҳозирги «Турон» элитада жон сақлаб қоладими? Жамоанинг имкониятлари қандай?

- Албатта! Биз энди ўзаро келишиб тўп суришни бошладик. Йигитлар янги келганлар билан чиқишиб кетди. Ҳозир ҳам юқори ўринлар учун кураш олиб бориш имкониятимизни қўлдан чиқарганимиз йўқ. Насиб қилса, мусобақада яхши ўринларни эгаллаймиз.

- Сизни Самвел Бабаяннинг «ёқимтой» футболчиси, деб аташади. Айтингчи, шу гап ростми?

- Ёлғон деб айта олмайман. Самвел Бабаян мени футболчи сифатида яхши кўрар, доимо ўз устимда ишлашим лозимлиги ҳақида айтар эди. Мен ҳам унинг ишончини оқлаш мақсадида айтилган кўрсатмаларини тўлиқ бажарганман. Шу боис, у мени доимо биринчи планга олиб чиқишга интилган. Мен ундан миннатдорман.

лкерўклерўлкер

- Ҳозирги «Пахтакор» билан сиз даврингиздаги «Пахтакор»ни солиштиринг! Қай бири кучлироқ?

- Айни дамдаги «Пахтакор» катта пуллар эвазига тузилган. Молиявий жуда бақувват клуб. Шу боис, кучли йигитлар унда жам бўлган. Аввалгисида аҳвол умуман ўзгача эди. Биз клуб эмблемаси ҳурмати 5-6 ойлаб маош олмаган пайтларимиз бўлган. Кўтарма ва ғалаба учун бериладиган пулларни деярли бир йиллаб олмаганмиз. Буни ҳамма билади. 2015 йил чемпион бўлганимизда ҳам 6 ой маошсиз ҳаракат қилганмиз. Ҳозир «Пахтакор»да кучли футболчилар тўп сурмоқда. Бизнинг даврдагилар ҳам улардан қолишмас эди деб бемалол айта оламан. Биласизми, «Пахтакор» доим «Пахтакор» бўлиб қолаверади!

yashduahsfas

- Режаларингиз қандай? «Пахтакор»дан таклиф тушса, «Турон»ни тарк этасизми?

- Олдиндан ҳеч нарса дея олмайман. Аввало мавсум якунлансин, менга «Пахтакор»дан таклиф келиб тушсин. Ана шунда, бирор бир фикр билдириш мумкин. Ҳозирча, бор эътиборимни «Турон»даги фаолиятимга қаратаман.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)