БАА чемпионатида "ўзбек Неймари" пайдо бўла бошлади (Видео)
Жалолиддининг "Ҳатта"га қарши ўйиндаги ҳаракатларини томоша қилинг.
БАА Суперлигаси 17-туридан ўрин олган "Ҳатта" - "Шабаб Ал-Аҳли" учрашуви ниҳоясига етди. Мазкур баҳсда Дубай клуби 2:1 ҳисобида иродали ғалабага эришди.
Ҳамдамов 62 дақиқада захирага олинган бўлса, "Шабаб Ал-Аҳли" сафида ҳаракат қилган Машарипов тўлиқ ўйнади. Ўйин давомида шарҳловчи бир неча бор ҳамюртимизни "ўзбек Неймари" дея тарифлади.
Қуйида Жалолиддининг мазкур ўйиндаги ҳаракатларини томоша қилинг.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар