БАА чемпионати.

БАА Чемпионати 24-тури кеча ўз ниҳоясига етди. Ушбу турда 2 ҳамюртимиз ҳаракат қилувчи клублар бир-бирига қарши баҳс олиб боришди. Унда Отабек Шукуровнинг жамоаси ғалаба қозонди.

"Шаржа" - "Хатта" учрашуви 3:0 ҳисобида меҳмонлар фойдасига ҳал бўлди, ўйинни иккала ҳамюртимиз ҳам асосий таркибда бошлади. Шукуров 90 дақиқа давомида майдонда тўлиқ ҳаракат қилган бўлса, Ҳамдамов 62-дақиқада заҳирага олинди.

Шу тариқа, навбатдаги ғалабасини қўлга киритган "Шаржа" очколари сонини 45 тага етказиб олган ҳолда 3-ўринга кўтарилди. "Хатта" эса 9 очко билан турнир аутсайдери бўлиб турибди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар