Азиз Турғунбоев

Бугун Суперлига 5-турини бошлаб берадиган "Навбаҳор" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтади. Баҳс 18:30да старт олади. Ўйин "Спорт" телеканали орқали ва интернетда жонли эфирда намойиш этилади.

Европада катта беллашувлар арафасида қайсидир номдор футболчи собиқ жамоасига қарши сафарда майдонга тушса, у ўша ерга қайтгани ёки уйига келаётгани борасида афишалар, расм ва карикатуралар кўпаяди. Улар собиқ жамоасига гол урса нишонламаслиги ҳам бор гап. Мисол учун, Криштиану Роналду "Реал"да ўйнаб юрган кезлари "Манчестер Юнайтед" билан ЕЧЛ мусобақасида тўқнашганида унинг Манчестерга қайтиши жуда катта воқеликка айланганди. Гол урган вазият ҳам эсингиздадир?!

Бугун ҳам ўзбек футболида шунга ўхшаш ҳолат. Тўғри, Роналду билан қайсидир футболчимизни солиштириб бўлмайди. Бироқ мухлислари кўп бўлган "Навбаҳор" стадионига жамоанинг собиқ футболчиси Азиз Турғунбоев қайтса, ишқибозлар уни қандай кутиб олишини тасаввур қилаверинг. Боз устига у "лочинлар"нинг принципиал рақиби сафида.

"Навбаҳор" - "Пахтакор" учрашувининг шарҳловчиси маълум

5731582805730

Азиз "Навбаҳор"дан кетмади, балки жамоа уни мажбурият юзасидан трансфер қилди. Турғунбоев жамоадаги молиявий ҳолат туфайли сотиб юборилди. Шунинг учун у майдонга тушадиган бўлса, яхши кутиб олинар. Аммо кейин уни стадиондаги томошабинлар босим остида қолдиришлари мумкин.

Турғунбоевга бугун Наманганда ўйнаш осон бўлмайди. Чунки ишқибозлар унинг ҳар бир ҳаракатига "муносабат" билдиришлари аниқ. Чунки у "Пахтакор" либосида ташриф буюради. Азизнинг майдонга тушиши ҳақиқатга яқинроқ. Сабаби у қанотда Сардор Рашидов билан жой алмашиб ҳаракат қилади. Балки ўйин Наманганда эканлигини инобатга олиб мураббий унинг ўрнига Ҳожимат Эркиновни майдонга туширар. Ҳар ҳолда Питер Хюистра бу стадионда қандай атмасфера бўлишини яхши билади. Шунинг учун Турғунбоевни босимда қолдирмасликка қарор қилар?!

"Навбаҳор" - "Пахтакор" ўйинини ЖОНЛИ ЭФИРда кузатиб боринг (Видеотрансляция)

IMG_0060

Бугун нималар рўй бериши, Турғунбоев майдонга тушадими йўқми, барчасини учрашувдан сўнг билиб оламиз. Аммо ҳозир шуниси аниқки, "Навбаҳор"нинг охирги йиллардаги энг яхши футболчиларидан бири Азиз Турғунбоев уйига, "Навбаҳор"га қайтмоқда...

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)