Азиз Ғаниевнинг мураббийи истеъфога чиқарилди

Ҳамюртимиз Азиз Ғаниев тўп сураётган Бирлашган Араб Амирликларининг "Шабаб Ал Аҳли" жамоаси бош мураббийи Родольфо Арруабарена ўз лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда ОФК расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Шабаб Ал Аҳли" Осиё Чемпионлар лигасида “Пахтакор” билан бир гуруҳдан жой олган ва 2 та турдан сўнг биронта ҳам очко тўплай олмай 3-ўринни эгаллаб турибди.

Айни дамда жамоа БАА чемпионатида 40 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)