Азарнинг жароҳати қайталандими?

"Реал" ярим ҳимоячиси Эден Азар яна индивидуал машғулотларга қайтди. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, бельгиялик футболчи сўнгги икки ҳафта давомида умумий гуруҳ машғулотларида иштирок этган бўлса-да, бугун спорт залида шуғулланган. Бу жароҳатнинг такрорланиши билан боғлиқми ёки ҳужумчи ўз устида ишлашга қарор қилганми, ҳозирча маълум эмас.

30 ёшли Азар жорий мавсум "Реал" сафида 14 та ўйинда майдонга тушди ўз ҳисобига 3 та гол ёздириб қўйди. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.

“Реал” 31 турдан сўнг Ла Лига мусобақа жадвалида 2-ўринда бормоқда. Зинедин Зидан шогирдлари пешқадам “Атлетико”дан 3 очко ортда бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар