Азардан Ди Мариягача. Ёхуд гранд клубларнинг шўрини куритаётган юлдузлар

Яқинда L’Equipe нашри барча машҳур футболчиларнинг пулларини ҳисоблаб чиқди, деган хабар пайдо бўлди. Унга кўра, Месси бир йилда Роналду, Неймар ва Бэйлнинг даромадларини қўшгандан ҳам кўпроқ пул топиши ёзилган. Биз эса бугун Европа кучли бешлик чемпионатларида катта маош оладиган, аммо уни оқлай олмаётган футболчилар ҳақида гаплашамиз.

Анхель ди Мария рассказал, как порвал письмо от «Реала» перед финалом ЧМ-2014 - Eurosport

Франция чемпионатининг энг кўп маош олувчи футболчилар "топ-5"лигидан ПСЖнинг 5 нафар футболчиси жой олган. Булар Неймар, Мбаппе, Маркиньос, Верратти ва Ди Мариядир. Аргентиналик футболчи ойига 1,1 млн евро маош олади. Аммо парижликлар унга икки баробар кўпроқ пул сарфлайди. Чунки 45 фоиз солиқ (аввал 75 фоиз эди) ҳамда турли ижтимоий тўловларга ҳам пул тўланади. Бу ҳамон Франция футболи учун катта муаммо бўлиб келмоқда. Боиси, бошқа чемпионатларда вазият нисбатан оддийроқ. Бундан ташқари, Франция ҳукумати ойига 1 млн евродан кўп даромад оладиганлар учун солиқ йиғимларини яна 75 фоизга қайтариш ҳақида ўйламоқда. Агар бу амалга ошса, ПСЖ катта эҳтимол билан Мбаппе ва Неймар каби футболчиларни таркибда сақлаб тура олмайди.

ПСЖ Ди Марияни 2015 йил "Манчестер Юнайтед"дан 63 млн евро эвазига сотиб олган эди.

Люка Эрнандес выбыл на несколько недель | Новости Германии на Football-Fun.ru

Бундеслигада “Бавария”нинг гегемонлиги яққол кўриниб турибди. Аммо 1,1 миллион миқдоридаги сумма уларга ҳам тинчлик бермаяпти. Мюнхенликлар асосан захира футболчисига айланиб қолган Люка Эрнандесга ойига 1,1 млн евро маош тўлайди. “Бавария”нинг бу иши немисларнинг "ақлли бизнес" сўзларига унчалик мос тушмайди.

Эрнандес "Бавария" сафига 2019 йилнинг ёзида "Атлетико" Мадриддан кўчиб ўтган эди.

Азар снова получил травму и пропустит около месяца ᐉ UA-Футбол

Испанияда энг кўп маош олувчи футболчилар рўйхатида 4-ўринда Эден Азар туради. “Реал”  жароҳатлардан боши чиқмаётган бельгиялик футболчига ойига 2,5 млн евро маош тўламоқда. Афтидан тез-тез жароҳат олишига қараганда, Азарни бу маош қаноатлантирмаяпти. Уни бир сўз билан айтганда, “Реал”нинг шўри, дейиш мумкин.

"Реал" Азарни 2019 йилда "Челси"дан 100 млн еврога сотиб олган эди.

Жертва обстоятельств и видения Конте. В Интере Эриксен убивает карьеру, но еще может воскреснуть (22.11.2020) - Soccer365.ru

Италияда Кристиан Эриксен бу борада ажралиб туради. Даниялик футболчи бош мураббий Антонио Конте билан жанжаллашиш оқибатида захира ўриндиғига “михлаб” қўйилди. “Интер” Эриксенга ойига деярли миллион евро маош тўлайди. Таққослаш учун, “нерадзуррилар” бош мураббийи Антонио Контенинг ойлик маоши 1,38 млн еврони ташкил этади ва у А Серияда энг кўп маош олувчи мураббий ҳисобланади.

"Интер" Эриксенни 2020 йилнинг январида таркибга қўшиб олган эди.

Гарет Бэйл впервые прокомментировал уход из «Реала» в «Тоттенхэм» - Eurosport

Ва ниҳоят Англияга ҳам етиб келдик. Бу ерда 2,5 млн евро маош билан Гарет Бэйл “етакчилик” қилмоқда. Аммо “Тоттенхэм” ижара шартномасига кўра, уэльслик футболчи маошининг 40 фоизини тўлайди холос. Бэйл қолган пулларини “Реал”дан олади. АПЛда энг кўп маош олувчи футболчилар рейтингининг кучли ўнлигида “Манчестер Юнайтед”нинг нақд 4 нафар футболчиси бор. Булар Поль Погба, Давид де Хеа, Антони Марсьяль ва Эдинсон Кавани. Уларнинг айримларининг охирги пайтларда, айримлари эса анча вақтдан буён ўйини қовушмаяпти.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар