Азар Европа лигасининг ўтган мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди

Мавсумлар оралиғида “Челси”дан “Реал”га кўчиб ўтган бельгиялик вингер Эден Азар УЕФА томонидан Европа лигасининг ўтган мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Эслатиб ўтамиз, Азар “Арсенал”га (4:1) қарши бўлиб ўтган финал учрашувида дубль қайд этишга эришган эди.

Таъкидлаш керакки, Азар бу борада “Челси”даги собиқ жамоадоши Оливье Жиру ва “Айнтрахт”нинг собиқ ҳужумчиси Лука Йовичларни ортда қолдиришга эришди.