Азамат Нуфтиллаев жаҳоннинг нуфузли промоушени билан шартнома имзолади!

  • 4 июль, 12:48
  • 0
  • MMA

Юртимиз ММА оламида ўз номига эга бўлган, оғир вазн тоифасидаги таниқли вакилларимиздан бири Азамат Нуфтиллаев жаҳоннинг нуфузли промоушенлари сафига кирувчи, Сингапурнинг ONE Championship билан шартнома имзолади. 

Биз спортчимизнинг мазкур воқейликка оид фикрлари билан қизиқдик...

- Менга анча аввал таклиф билан чиқишганди. Шартнома имзолаш шу кунга белгиланган экан. 6 та жангга шартнома бўлди. Дебютим сентябрь ойига тўғри келса керак. 

Хурсандчилик ила айтиш мумкинки, "ONE Championship" промоушенида аста-секин ўзбекистонлик спортчилар сони ошиб бормоқдда. Аввалроқ, яна бир оғир вазнли спортчимиз Жасур Мирзамуҳаммедов ҳам ушбу промоушен билан шартнома имзолаб, дебют жангида ғалаба ҳам қозонишга улгурганди. 

Ўйлаймизки, "Аждар" номи билан машҳур жангчимиз Азамат Нуфтиллаев ҳам бу промоушенда муваффақият қозонади. бу борада унга омад тилаймиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!