Аёллар футболи.

Тошкентнинг “Бунёдкор-W” клуби ўз майдонида Бекободнинг “Металлург-W” жамоасини қабул қилди ва рақиб дарвозасига жавобсиз 4 та тўп киритди.

Шу тариқа, “қалдирғочлар” дастлабки финалчига айланишди. Иккинчи ярим финал баҳси эса эртага бўлиб ўтади. Унда Қаршининг “Севинч” жамоаси “Локомотив-W”га қарши баҳс олиб боради.

Аёллар футболи бўйича Ўзбекистон кубоги / Ярим финал

16 октябрь, чоршанба

БУНЁДКОР-W - МЕТАЛЛУРГ-W 4:0

Тошкент. “Бунёдкор” академияси майдони. 97 томошабин

Ҳакамлар: Олим Тўйчибоев, Хайринисо Эркинова, Розиябону Юсупова, Акбар Пўлатов

Назоратчи: Андрей Тамбовцев

Комиссар: Нигора Абидова

Голлар: Саида Галимова, 36 (1:0), Людмила Карачик, 38 (2:0), Тожинисохон Рашидова, 60 (3:0), Тожинисохон Рашидова, 63 (4:0)

“Бунёдкор-W”: Олга Қаххорова, Людмила Карачик, Дилноза Бектемирова (Зиёда Исоқова, 84), Саида Галимова, Марина Косникова, Умида Зоирова, Феруза Турдибоева (Нозимахон Эргашева, 83), Мария Моисеева (Насиба Турсунова, 74), Солиҳа Ҳусниддинова, Тожинисохон Рашидова (Полина Миханько, 86), Маҳлиё Сарикова.

“Металлург-W”: Гуландон Бойматова, Анзиля Ермакова, Илвина Аблякимова (Дилдора Нозимова, 57), Фазилат Бахромова (Гулзода Саидова, 86), Диёра Эркинова (Диёра Жўрабоева, 46), Юлдуз Набиева, Зарина Бобоева (Маҳфуза Жўраева, 80), Шахризода Зайнитдинова, Мохирахон Жўрабоева, Шоира Қултўраева, Селиме Гугуева.

Огоҳлантиришлар: Йўқ.