Аёллар футболи бўйича Ўзбекистон кубогига старт берилди

27 июнь аёллар ўртасида Ўзбекистон кубоги 1/8 финал ўйинларига старт берилди. Бугун ушбу босқичнинг биринчи учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар бермоқда.

Бугунги баҳсда "Навбаҳор W" ўз майдонида "Севинч"ни қабул қилди ва ўз дарвозасидан жавобсиз 6та гол ўтказиб юборди.

Ўзбекистон кубоги, 1/8 финал

27 июнь, пайшанба

НАВБАҲОР-W – СЕВИНЧ 0:6

Наманган. “Ёш куч” стадиони. 155 томошабин

Ҳакамлар: А. Раҳимов, Х. Эркинова, Р. Юсупова, Р. Фозилов

Назоратчи: А. Снетков

Комиссар: А. Файзиев

Голлар: Мафтуна Шойимова (7-пенальти), Гулзода Аминова (10, 22, 51), Нилуфар Қудратова (63), Шахноза Қурбонова (66).

Огоҳлантиришлар: Йўқ.