Аёллар футболи. Биринчи лигада 6 жамоа иштирок этади

Шу билан бир қаторда тақвимдан аёллар жамоалари ўртасида Ўзбекистон Биринчилиги баҳслари ҳам ўрин олган. Аёллар футбол жамоалари ўртасидаги Биринчилик баҳслари низоми тасдиқланди. Унга кўра, ҳисоб бўйича Ўзбекистон IX миллий биринчилигининг 1-тури 11-16 июнь кунлари Қибрайда бўлиб ўтади. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар бериб ўтди.

Унда “Хоразм” (Урганч), “Шердор-W” (Самарқанд), “Севинч-2” (Қарши), АГМК-2 (Олмалиқ), “Сўғдиёна-2” (Жиззах) ҳамда БЎСМ-1 (Наманган) жамоалари иштирок этиши кўзда тутилган. 

Мос равишда 2-тур учрашувлари август, 3-тур сентябрь ҳамда 4-тур октябрда бўлиб ўтиши белгиланган.