Аёллар футболи. 1-лига баҳслари старт олди

Кеча Ўзбекистон Кубогига ҳам қуръа ташланди. Унда олий лиганинг 15та ва 1-лиганинг битта жамоаси нимчорак финал ўйинларидан баҳсларга киришиши маълум бўлди. Тошкент вилоятининг Қибрай шаҳарчасида жойлашган шу номдаги стадионда эса қизлар ўртасида 1-лига мусобақалари старт олди ва биринчи тур ўйинлари ўтказилди.

1-турни АГМК-2 жамоаси қизлари юқори кайфиятда ўтказа олди ва якунда пешқадамга айланди.

1-лига. 1-тур. 12-14 июнь. “Қибрай” спорт мажмуаси.

Иштирокчилар: “Хоразм” (Урганч), “Севинч-2” (Қарши), АГМК-2 (Олмалиқ), “Кимёгар” (Чирчиқ).

Қайд этилган натижалар:

12 июнь 

“Хоразм” - “Севинч-2” - 5:2

“Кимёгар” - АГМК-2 -  -:+

13 июнь

“Хоразм” - “Кимёгар” – 4:1

АГМК-2” - “Севинч-2” – 4:0

14 июнь

“Севинч-2” -  “Кимёгар”– 3:0

“Хоразм” - АГМК-2 – 0:4


Шу тариқа 1-турдан кейинги АГМК-2 жамоаси юз фоизли натижа билан пешқадам бўлиб турибди. “Хоразм” 6 очко билан иккинчи, “Севинч-2” эса уч очко билан учинчи ўринни банд этяпти. “Кимёгар” жамоасида ҳали очко йўқ. 

Навбатдаги 2-тур ўйинлари август ойига белгиланган.

Минбар

Барча блоглар