УЕФА "Аякс"га клуб тарихидаги энг қиммат трансфер ҳисобланган Себастьян Аллерни Европа лигаси плей-офф босқичи қайдномасига киритмагани учун бу хатосини тузатишга рухсат бермади.

Амстердамликлар Аллерни қайдномага қўшиш бўйича УЕФАга мурожаат қилган, аммо ташкилот улар учун истисно қила олмаслигини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, “Аякс” Аллерни қишки трансферлар даврида ўзи учун рекорд сумма - 22,5 млн еврога сотиб олган эди. У янги жамоасида ҳозирча 7 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

“Аякс” Европа лигаси 1/16 финал босқичида “Лилль”га қарши баҳс олиб боради.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар