Австралия - Ўзбекистон учрашувини ким бошқаради?

Хабарингиз бор, Таиландда 23 ёшгача футболчилар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилмоқда. 

25 январь куни ушбу мусобақанинг 3-ўрин учун ўйини бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Австралия билан беллашади. Ўйинни Бирлашган Араб Амирликларидан ташриф буюрган ҳакамлар гуруҳи бошқаради. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Бош ҳакам: Муҳаммад Абдулла Ҳассан Муҳаммад (БАА)

Ёрдамчи ҳакамлар: Муҳаммад Аҳмад Юсуф Абдулла Алҳаммади (БАА), Ҳасан Муҳаммад Ҳасан Абдулла Алмаҳри (БАА).

Захира ҳаками: Сивакорн Пу-Удом (Таиланд)

ВАР ҳаками: Абдулраҳмон Иброҳим Ал-Жассим (Қатар)

ВАР ёрдамчи ҳакамлар: Умар Муҳаммад Аҳмад Ҳассан Алали (БАА), Ҳамис Муҳаммад Ал-Марри (БАА)

Эслатиб ўтамиз, учрашув 25 январь куни Тошкент вақти билан 17:30да старт олади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Рустам Содиков
24/01/2020 15:57
Хакикатда бизга араб ва япон хакамлари хамиша карши булади. Эхтиёт булиш керак илож топса судя бизга 11 метрлик белгиоацди ёки майдондан бизнинг уйинчини хайдашга харакат килиши аник.
Булардан ташкари уйинчиларимиз узокдан дарвозага туп йуллагни уддалаб билиши хамда уйиннинг охирги 15 минутига алохида тайёрланиши ва шунга куч саклаб колишлари керак. Охирги 15 минутда камида 2 кучли уйинчини захирадан туширига тайёр туришимиз керак булади.
&
Admiral_uz
24/01/2020 15:50
Shunday davr kelsinki Arablarni nefti hech kimga kerak bo'lmay qilsin yoki O'zbekiston rivojlangan mamlakatlar qatoriga qo'shilsin
&
fc.navbahor
24/01/2020 15:04
Xa epti unda sudya ular tarafga tortadi.