ATP. Йилнинг якуний турнирида россиялик теннисчи чемпион бўлди!

Лондон мезбонлигида ўтган йилнинг якуний турнири ўз ниҳоясига етди. Кеча ҳал қилувчи баҳс ўтказилди ва турнирнинг янги ғолиби аниқланди.

Финалга етиб келган россиялик Даниил Медведев ҳамда австриялик Доминик Тим ушбу баҳсда ҳам ҳақиқий шоу кўрсатиб бера олди. Илк сетни ўз номига ёздириб қўйган Тим кейинги сетларда жиддий қаршиликка учради. Ўзида катта куч топа олган Медведев тай-брэкда тарози паллаларини тенглаштиришга эришди. Руҳий устунликка эга бўлган Даниил ҳал қилувчи сетни ҳам ўз фойдасига ҳал этиб, бош совринни боши узра баланд кўтарди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар