ATP. Надаль қийин ғалабани қўлга киритди

Лондон шаҳри теннис бўйича эркаклар ўртасидаги йилнинг якуний турнирига мезбонлик қилмоқда. Навбатдаги кун беллашувида испаниялик Рафаэль Надаль ҳамда Греция шарафини ҳимоя қилувчи Стефанос Циципас кортга чиқди.

Ўйин кутилганидек, Надалнинг устунлиги билан бошланди ва испан ракетка устаси илк сетни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Бироқ юнон спортчиси ҳам бекорга ушбу мусобақада иштирок этмаётганлигини исботлади ва иккинчи сетни тажрибали рақибидан тортиб олди. Ҳал қилувчи сетга келганда Циципаснинг хатолари юзага чиқишни бошлади. Бундан фойдаланган Рафа ўзининг кучли ўйинини яна бир бор кўрсатиб, ғалабани ўз томонига оғдирди. Якуний ҳисоб: 6:4, 4:6, 6:2.

Шу тариқа, жаҳоннинг иккинчи тартиб рақамли теннисчиси Надаль сўнгги беш йилда илк бор, йилнинг якуний турнирида ярим финал иштирокчисига айланди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)