Бугун тунда ЕЧЛ чорак финалидан ўрин олган "Лейпциг" - "Атлетико" учрашуви ўтказилади. Беллашув олдидан мадридликлар устози Диего Симеоне ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда Испания нашрлари хабар берди.

- Биз бу ўйинга бор эътиборимизни қаратдик. Чунки рақиб анча кучли. Кимлардир бизнинг имкониятимизни юқори баҳоламоқда. Аммо германияликлар бу босқичга етиб келишдими, демак улар осон чақиладиган ёнғоқ эмас.

"Атлетико"нинг мақсади соврин ютиш. Бу осон эмас. Бироқ уддаласа бўлади. Чунки биз мусобақанинг аввалги мавсумларида икки бор финалда қатнашганмиз. Аммо соврин ютиш насиб этмаган. Бу гал яна шу мақсад йўлида курашамиз, - деди мураббий.

"Лейпциг" - "Атлетико" ўйини бугун Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)