"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси Ла Лига 10-туридан ўрин олган "Атлетико"га қарши беллашувни асосий таркибда бошлади.

Бу аргентиналик юлдузнинг "кўк-анорранглилар" таркибидаги 800-учрашуви сифатида тарихга кирди. 33 ёшли футболчи "блаугранас" сафида 742 та расмий ўйин ўтказган ва 640 гол билан клуб тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. Шунингдек, Лео ҳисобида 282 та ассист мавжуд.

Месси ушбу баҳслардан 561 тасида ғалаба қозонган бўлса, 149 та дуранг ва 89 мағлубият қайд этилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)