"Атлетико" ҳужумчиси Мусса Дембеленинг коронавирус учун топширган тестида ижобий жавоб олинди. Бу ҳақида клуб расмий матбуот хизмати хабар бермоқда.

24 ёшли футболчи карантинга олинган. Олдинроқ, Жоау Фелиш, Янник Карраско ва Марио Эрмосода коронавирус аниқланган эди.

Бундан ташқари, жорий мавсумда Луис Суарес, Лукас Торрейра, Хосе Хименес ва Ибо Грибич ҳам коронавирусдан даволанганди.

Дембеле қишки трансфер ойнаси вақтида "Лион"дан мавсум сўнггигача ижарага олинган, бироқ ортда қолган давр мобайнида 24 ёшли футболчи "матрасчилар" таркибида майдонга тушгани йўқ.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)