“Атлетико” “Женоа”нинг “Юве” кутаётган футболчисига харидор

“Атлетико” бош мураббийи Диего Симеоне ёзда таркибини кучайтириш учун маҳоратли футболчиларни танлаяпти.

Аргентиналик мутахассис ўз жамоасига “Женоа”да тўп сураётган Николо Ровеллани таклиф қилмоқчи. Симеонега 19 ёшли ярим ҳимоячининг ўйини маъқул келгани айтилмоқда.

Ровелла “Женоа” тарбияланувчиси ҳисобланади. Бироқ, у яқинда 18 миллион евро эвазига “Ювентус” билан шартнома тузган. Генуяликлар ўзи тарбиялаган таянч ярим ҳимоячисини икки йилга ижарага қайтариб олди.

Николо 2022 йилнинг 30 июнь куни Турин клуби ихтиёрига қайтиши керак бўлади.

Шомуродовнинг жамоадоши жорий мавсумда 17 та учрашувда майдонга тушиб, битта голли пас узатди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар