"Атлетико" ҳужумчиси Жоау Фелиш Испания чемпионати 34-тури доирасида "Мальорка"га қарши учрашувда жароҳат олди.

Португалиялик футболчи билагидаги жароҳат сабаб "Сельта"га қарши учрашувда майдонга туша олмайди. Форварднинг қачон майдонга қайтиши бўйича кейинроқ маълумот берилади, дейилган клуб баёнотида.

Жорий мавсумда Фелиш Ла Лигада 26 та учрашувда майдонга тушиб, олтита гол муаллифи бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)