"ATF Championship 7" турнири Тошкентда ташкил этилади

  • 21 январь, 09:45
  • 0
  • MMA

Жорий йилнинг 13 февраль куни Тошкент шаҳрида қад ростлаган "Универсал" спорт мажмуасида  ММА ҳамда профессионал кикбоксинг кечаси ташкил этилади.

Ўзбекистон ММА ассоциацияси вице-президенти Музаффар Раджабов асос солган ATF Championship промоушенининг навбатдаги турнири ташкил этилади. 

Бугунга қадар ушбу промоушеннинг 6 та турнири турли вилоятларда ўтказилди. 13 февраль куни эса, "ATF Championship 7" турнири бўлиб ўтади. Мазкур кечада юртимизнинг кўзга кўринган вакиллари Нодир Аҳатжонов, Бобур Абдулазизов, Олим Нормуродов, Жавоҳир Тожибоев, Темур Холматов, Мирфайз Мўминов ва бир қатор ёш истеъдод эгалари билан бир қаторда хориждан юқори савиядаги спортчилар ўз жангларини ўтказади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!