Ассалому алайкум, мухтарам футбол ихлосмандлари! Англия Премьер-лигаси 18-туридан ўрин олган қолдирилган ўйин бўлиб ўтади. Ушбу "Астон Вилла" - "Тоттенхэм" учрашуви матнли трансляция кўринишида эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.

Астон Вилла

    Премьер-лига 18-тур

    21/03/2021, 23:30

    0
    :
    2
    Тугади

    Тоттенхэм

    • Винисиус 29'
    • Харри Кейн 68'

    Стадион: Villa Park 0 томошабин

    Бош ҳакам: Mike Dean

    45'
    90'

    • 90+4'

      Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

    • 90+2'

      Ўйин асабий руҳда давом этмоқда. Бу сафар Мэтт Таргет жазоланди.

    • 90'

      Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

    • 88'

      Бергвейн рейд уюштирмоқчи бўлди. Аммо ҳимоячилар уни тўхтатди.

    • 86'

      Футболчилар асабларини жиловлаб олиши лозим. Бу сафар  МакГинга сариқ карточка кўрсатилди.

    • 84'

      Рақибига нисбатан қоида бузган Карлос Винисиус огоҳлантирилди.

    • 82'

      Танги Ндомбеле ўз ўрнини Мусса Сиссокога бўшатиб берди.

    • 79'

      Хьёйбергнинг зарбасидан кейин Мартинес тўпни қайтарди.

    • 76'

      Бен Дэвиснинг жамоадошлари томон оширган тўпи рақиб томонидан олиб қўйилди.

    • 74'

      Рақибига нисбатан қоида бузган Мэтти Кэшга сариқ карточка кўрсатилди.

    • 71'

      Стивен Бергвейннинг узатмаси мўлжалга аниқ бормади.

    • 68'

      ГОООООООООООООООООООООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб ўзгарди!

      Нуқта қаршисига келган Харри Кейн жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди.

    • 67'

      Ўз жарима майдони ичида Мэтти Кэш қўполлик ишлатди. Лондонликлар пенальтига эга бўлди.

    • 66'

      "Тоттенхэм" сафида Ло Чельсо ўрнига Бергвейн майдонга тушди. Шунингдек, мезбонлар таркибида Росс Баркли Морган Сансонни алмаштирди.

    • 64'

      Жованни Ло Чельсога сариқ карточка кўрсатилди.

    • 61'

      Бертран Траоре ўрнига Анвар Эль-Гази майдонга тушди.

    • 58'

      Ўйин меҳмонларнинг устунлиги остида давом этмоқда.

    • 56'

      Регилон ўйинни давом эттира олмади. Унинг ўрнига Бен Дэвис майдонга тушади.

    • 53'

      Рақиби билан тўқнашиб кетган Регилонга тиббий ёрдам керак.

    • 52'

      Жарима майдонига ёриб кирган Моура пас беришда адашди.

    • 50'

      "Тоттенхэм" бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

    • 48'

      Кейннинг зарбасидан кейин тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

    • 46'

      Иккинчи тайм бошланди!

    • 46'

      Футболчилар майдонга қайтмоқда. Биз ҳам қайтамиз!

    • 45+1'

      Танаффус!

    • 45'

      Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

    • 44'

      Тайм сўнгини меҳмонлар фаолроқ ўтказмоқда

    • 42'

      Ндомбеленинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

    • 41'

      Моуриньо шогирдлари бурчакдан тўпни ўйинга киритиб бериш имкониятини қўлга киритди.

    • 38'

      Гол ўтказиб юборган мезбонлар фаолликни тўхтатмаяпти.

    • 36'

      Винисиуснинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси йўлига ҳимоячи блок қўйишга муваффақ бўлди

    • 34'

      Бирмингемликлар жарима майдонига яқин ҳудудда стандарт вазитяга эга бўлди.

    • 32'

      Жарима майдонига етказиб берилган тўпни Лукас Моура қайтариб юборди. Бугун бразилиялик футболчи анча фаол.

    • 31'

      Мезбонлар жавоб тариқасида яхши ҳужум уюштирди ва бурчак зарбасига эга бўлди.

    • 29'

      ГОООООООООООООООООООООООЛ! Меҳмонлар ҳисобни очди!

      Лукас Моуранинг узатмасидан кейин бўш қолган дарвоза қаршисида қолган Винисиус ҳисобни очди.

    • 26'

      "Шпорлар" ўз назоратини қўлга ола бошлади.

    • 24'

      Бу сафар Карлос Винисиус ҳамда Эзри Конса ўзаро тортишиб кетди. Вазиятга ҳакам аралашди.

    • 22'

      Олли Уоткинс воқеалар ривожидан илгарилаб кетди.

    • 20'

      Футболчилар асабларини жиловлаб олиши зарур. Ортиқча қўполликлар бироз кўпайиб кетди.

    • 17'

      Карлос Винисиус ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. Ҳакам хуштагини чалди.

    • 15'

      Ҳозирча, ҳар икки жамоа мудофаада ишончли ҳаракат қиляпти.

    • 12'

      "Тоттенхэм" футболчилари бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

    • 11'

      Серхио Регилоннинг узатмасидан кейин тўпни бирмингемликлар узоқлаштирди.

    • 8'

      Мэтт Таргетт ижро этган стандарт вазиятни ҳимоячилар бартараф этди.

    • 5'

      "Шпорлар" тўпни назорат қилмоқда. Рақиб прессинг уюштиряпти.

    • 3'

      Рақиби билан тўқнашиб кетган Танги Ндомбелега тиббий ёрдам керакка ўхшайди.

    • 1'

      Ўйин бошланди!

    Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

    Минбар

    Барча блоглар