Артём Лобов:

ММA жангчичси Aртём Лобов UFCнинг енгил вазн тоифасидаги чемпиони Хабиб Нурмагомедов ва унинг жамоаси билан бўлган можарони энди қандай қабул қилаётганини айтиб берди. Лобов у билан дўст бўлган ирландиялик жангчи Конор МакГрегор ва Хабиб ўртасидаги жанжалда айбланувчилардан бири бўлганди.

"Мен ҳамма нарса жойида деб айтма олмайман. Ҳали тугалланмаган ишлар мавжуд. Вақт ўтиши билан ҳамма нарса ҳал бўлади деб ўйлайман. Aммо ҳозир ундай эмас. Россияда жуда кўп мухлисларга эгаман. Хабибнинг қўллаб-қувватлайдиганлар ҳам бисёр. Шубҳасиз, унинг тарафдорлари мен ҳақимда турли хил гапларни гапиради. Мен эса бунга қарши эмасман. Бу менинг исмимни сарлавҳаларда, интернетдаги қидирув натижаларида сақлайди ва шунинг учун менга юқори маошни тежашга ёрдам беради”,-дея Лобовнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда MMAJunkie