Артём Филипосян: Қинғир ишларга ҳеч қачон аралашмаганман. Мен ҳалол футбол тарафдориман
Ads

Терма жамоамизнинг собиқ химоячиси Артём Филипосян билан маҳсус интервью ташкил этишга қарор қилдик. Суҳбат давомида, химоячи терма жамоа, Суперлига ва Таиланддаги фаолияти борасида мавзуларга алоҳида эътибор берди.

 

Авваламбор, Таиланддаги фаолиятингиз ва қандай у ерга бориб қолганингиз борасида тўҳталиб ўтсангиз?

Таиландга боришимнинг асосий сабабчиси бу Аднан Ораховац. У клубга мени тавсия қилган ва улар менинг ўйинларимни "Youtube"да кўриб чиқиб, "Прачуап" клубига таклиф этишган.

Бу ерда мени илиқ кутиб олишди. Шароитлар, умуман барчаси яхши даражада.

Таиланд чемпионати ҳақида гапирсам, жуда яхши ва кучли. Ҳар бир клубда 4-5 тадан легионер бор ва уларнинг савияси юқори даражада.

photo_2019-08-26_22-04-00

Нима учун айнан Таиландни танладингиз? Бу фаолиятингизда ортга қадам ташлаш эмасмиди?

Ҳар ҳолда, у ердаги футболнинг савияси бизникидан пастроқдек?

Биласизми? Мен 31 ёшдаман. Шунинг учун, иккиланмай келдим. Яхши таклиф, яхши шароитлар, нима учун келмаслигим керак?

Ўз фикримни айтадиган бўлсам, Таиланд чемпионати менга жуда ёқди. Ҳар бир беллашув жуда қизғин кечади ва жуда кучли хужумчиларга қарши тўп сураман. Бу ерга келганимдан мутлақо афсусланмайман.

Насиб қилса яна қолишга ҳаракат қиляпман. Барчасини вақт кўрсатади.

Ўйлашингиз мумкин, Таиланд чемпионатининг савияси бизникидан паст деб. Аммо жуда кучли легионерлар кўп. Бу ердаги савия жуда паст деб айтмаган бўлар эдим.

Бу ерда одамлар футболни севишади. Ҳар бир баҳсда стадионларга мухлислар ташрифи кўп бўлади.

photo_2019-08-08_08-29-00

Демак, "Прачуап" клуби ўзимизнинг етакчи жамоалардан-да кўп маош беради шундайми?

Ҳа, тўғри айтдингиз. Фақат "Пахтакор" ва "Локомотив" катта жамоалар. Бу клубларимиздан-да яхши шароитга эга деб айта олмайман. Лекин қанча маош берилиши сир бўлақолсин. "Прачуап" кичкина жамоа, масалан биздаги "Динамо", "Қизилқум", "Бухоро", "Шўртан"... кабилар сингари.

Клубимиз энди иккинчи йил Олий Лигада ўйнаяпти. Олдимизга қўйилган асосий вазифа қуйи Лигага тушиб кетмаслик.

photo_2019-08-17_21-50-49

Суперлига баҳсларини кузатиб боряпсизми?

Ҳа, иложи бўлса ҳар бир турни кўриб бораман. Чунки бу ернинг вақти Тошкентдан 2 соат олдинда юради. Масалан, бугун бизда дам куни. Фурсатдан фойдаланиб "Бунёдкор" ва "Локомотив" учрашувини тўғридан-тўғри томоша қиляпман (Суҳбат 26 август куни бўлиб ўтган).

Демак, жонли эфирда кўряпсиз. Буни қайси канал ёки сайтдан кузатиб боряпсиз?

"Youtube"даги "Sports.uz" каналида жонли эфир намойиш этилаяпти. Шу ердан кузатиб бораяпман.

Умуман футбол янгиликларини, хабарларини қайси сайтдан кузатиб борасиз?

Тўғрисини айтаман кўпроқ "Sports.uz"ни кузатиб бораман.

Ўтган мавсумда, "Прачуап" чемпионатни 6-ўринда якунлаган.

Ҳа, бу мавсумда 11-ўринда бормоқдамиз. Бундан ташқари, ўзимизда ташкил этилган Лига Кубогига ўхшаш турнир бу ерда ҳам бор. Айнан шу мусобақанинг финалига чиққанмиз ва 28 сентябрь куни "Бурирам"га қарши чемпионлик учун майдонда баҳс олиб борамиз.

Ушбу мусобақа Лига Кубоги каби йўлланма бермаслиги мумкин, аммо бу турнирга эътибор ҳам кучли, қизиқарли бўлиб ўтади ва федерация томонидан яхши мукофот пул қўйилган.

photo_2019-08-18_23-41-03

Келинг терма жамоа ҳақида суҳбатлашсак. Эктор Купер борасида барча турли хил фикр билдиряпти. Сизнингча у терма жамоамизга қанчалик ёрдам бера олади?

Биласизми, мен хеч қачон мураббийларнинг ишига аралашмайман. Аммо шуни айтишим мумкин-ки, ҳозирда барчаси ўз йўлида кетмоқда. Келинг вақтни кутайлик. Мен хурсанд бўлганим терма жамоа яхши ўйнаяпти. Бу шахсий фикрим. Эктор Куперга ишонишимиз керак ва ўйлайманки, насиб бўлса барчаси яхши бўлади.

Мен ўйинларни кўрдим. Масалан, Япония ва Австралияга қарши ўйинларда биз улардан қолишмадик.

Тўғри тушуниш керак, бизга омад етишмади, болалар зўр ўйнашди.

Шунинг учун, барчамиз бирлашиб Эктор Куперга ишонишимиз керак. Насиб қилса терма жамоамиз жахон чемпионатига боради.

Сиз Самарқандликсиз. Лекин Қашқадарёда ҳам анча вақт фаолият олиб бордингиз. У ерда танишларингиз, дўстларингиз борми ва улар кимлар?

Тўғри, мен Самарқандликман. Футболга катта қадамларни Қашқадарёда бошладим. Фурсатдан фойдаланиб, "Машьал" жамоасига катта рахмат айтаман, Баҳром Давлатовга алоҳида миннатдорчилигимни билдириб қоламан. Барчаси учун чексиз миннатдорчилик билдираман. "Машьал"га яна бир бор рахмат.

Дўстларим кўп: Ботир Носиров, Шерзод Аъзамов, Хамза Каримов, Самандар Шодмонов барчаси билан ака-укадекмиз. Футболдан ташқарида ҳам 2-3 та танишларим бор ва ҳали ҳам гаплашиб турамиз.

Футболчилар билан ҳам гаплашиб турамиз, аммо кўп эмас. Барчасининг ўз оиласи ва иши бор. Вақтимиз бўлганида телефон орқали гаплашиб турамиз.

Ўзбек клубларидан қайси жамоаларга мухлислик қиласиз?

"Насаф", "Машьал", АГМК ва "Бунёдкор".

Агар Халқаро ўйинлар бўлса, қайси клуб бўлишидан қатъий назар, масалан "Пахтакор"ми, "Локомотив"ми ёки бошқа клубми барчасига мухлислик қиламан.

Тўғриси асосан "Насаф" ва "Машьал"га мухлислик қиламан.

Европа футболида қайси клубларга мухлислик қиласиз?

"Барселона" ва "Ливерпуль".

Қайси футболчи кумирингиз ҳисобланади?

Мен ёқтирган химоячилар бу Карлес Пуйоль ва Жон Терри. Афсуски улар фаолиятини якунлашган.

Ҳозиргилар орасидан эса Ван Дийкни алоҳида таъкидлаган бўлар эдим. Уни кузатиб боряпман зўр ва кучли футболчи.

Чемпионатимизнинг собиқ футболчиси сифатида келишилган ўйинлар, тотализатор ёки бўлмаса кўпчиликнинг фикрига кўра, "Пахтакор"нинг ўйинларни сотиб олиши ва хакамлар ён босиши булар борасида фикр билдира оласизми? Бу омиллар қанчалик ҳақиқатга яқин?

Мен хаётимда бундай қинғир ишларга қўл урмаганман ва ёқтирмайман. Мен ҳалол футбол тарафдориман. Бундай нарсаларга хеч қачон гувоҳ ҳам бўлмаганман. Шунинг учун бошимни баланд кўтариб юра оламан. Шу қаторда, бундай ишларга аралашган хеч кимни билмайман. Мени тўғри тушунинг, бундай нарсаларни ёмон кўраман. Футболдан кетганимда, мени яхши ном билан эслашларини хоҳлайман.

photo_2019-08-18_12-56-44

Бир вақтлар, Азиз Хайдаров терма жамоага витаминизацияни шахсан ўзи етказиб турганини айтган. Бу хақиқатмиди? Терма жамоамизда шароит етарли даражада бўлмаганми?

Биласизми, мен терма жамоада ўйнаган пайтларим ҳам шароит яхши бўлган. Йомон демаган бўлардим.

Мен бундай нарсаларга жиддий эътибор бермаганман. Қандай шароит қилиб берган бўлишса, барчаси учун рахмат айтаман. Менинг вазифам чиқиб футбол ўйнаш. Ким қандай фикр билдирган бўлса, бу уларнинг иши. Мен ҳеч қачон шароитлардан нолимаганман. Лекин сиз айтгандек, Азиз Хайдаров витаминизация етказиб берганлиги хақиқат.

Афсуски жахон чемпионатига чиқа олмаганмиз. Вақти-вақти билан буни эслаб тураман. Алам қилган томони, мехмонда Эронни ютиб кела туриб ҳам ЖЧга бормаганимиз.

Таиландда юртимиз футболи ҳақида қанчалик билишади?

Ҳа, асосан "Насаф", "Пахтакор", "Бунёдкор"ни яхши билишади. Мендан бу ҳақида сўраб ҳам туришади.

Бир вақтлар "Насаф" билан "Чонбури" клубини мағлуб этиб кетганмиз. Ҳозир ўша "Чонбури"да ўйнаган 2 нафар футболчи билан биргамиз. Шу ўйинни кўп эслаб турамиз.

"Бунёдкор" билан "Бурирам"га қарши ўйнаб кетганмиз ва 1:2 ҳисобида ютқазганмиз. Таиландда "Бурирам" жуда кучли. Баъзида ҳайрон қоламан, барча бу жамоани қаттиқ яхши кўради.

Суперлигамиз ҳақида билишмаса керак. ОЧЛ орқали жамоаларимизни яхши билиб олишади.

photo_2019-08-26_22-04-06

"Бунёдкор" ва "Локомотив" баҳси ҳам тугади ва дуранг натижа қайд этилди. Бу "Насаф" учун имкониятми?

Ўйин сифати бўйича бу йили "Насаф" чемпионатнинг энг кучли жамоаси. Улар яхши ўйнашяпти.

Рўзиқулака яхши ва кучли жамоа шакллантирдилар. Рўзиқул Бердиев мураббий сифатида яна-да ўсишга эришди ва уни кучли мураббий деб ҳисоблайман.

Лекин "Насаф" кейинги ўйнни мехмонда "Қўқон-1912"га қарши ўтказади. Бир томондан яхши имконият, лекин қийин бўлади. Қўқонликларга 3 очко сув ва ҳаводек зарур. Шунинг учун яхши ўйин бўлади деб ўйлайман. Насиб қилса учрашувни кўраман.

Футболчилик фаолиятингизни қанча вақт давом эттиришни режалаштиряпсиз?

Аввало, соғ бўлишимни худодан сўрайман. Қанча ўйнашимни вақт кўрсатади. Насиб бўлса яна 5-6 йил ўйнасам дейман. Кўрамиз, насиб қилгани бўлади.

Футболчилик фаолиятингизни якунлаб нима иш билан шуғулланмоқчисиз?

Футбол ичида 15 йилдан буён юрибман. Мураббийликда ўзимни синаб кўришни истайман. Буни эса вақт кўрсатади. Ҳозирда бор эътиборим футбол ўйнашга қаратилган.

photo_2019-08-26_22-04-09

Вақтингизни аямаганингиз учун рахмат. Мухлисларга тилакларингиз бўлса, марҳамат!

Мухлисларга доим соғ-саломатлик тилаб қоламан. Терма жамоамизнинг бўлажак ўйинларида қўллаб-қувватлашсин. Ишларига омад тилайман. Қаерда мухлислик қилишларидан қатъий назар доим соғ бўлиб юришсин. Сизга ҳам рахмат ишларингизга омад тилаб қоламан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Фан
28/08/2019 17:18
Эх...х коил колмадим шу футболчига.
Тушунишимча киндик кони Самаркадда тукилган Кашкадарёда одам булган.
Кашкадарё клубларига мухлислик киларкану, бир огиз кунгил у/н Динамога хам бефарк эмасман дейишга ярамабди.
Бунакаларда Ватан туйгуси булмайди дегани рост экан-да.

Уйлари "снос"га тушиб бузилиб кетган оилаларни хикоясини тингласангиз чидаб булмайди, ушанака инсонларга худо сабр берсин.
MATEVOSYAN JENIK
28/08/2019 19:26
Ты кто такой вообще. В своё время Самарканд Динамо этого футболиста непризнавал. Ты кто такой его обсуждает. Сиди и завидуй молча. незная жизнь этого Футболиста необсуждай его тебе ясно. ТЫ САМЫЙ СУПЕР ФУТБОЛИСТ АРТЕМ ФИЛИПОСЯН УРА УРА УРА ???????????????????????????? МЫ ТЕБЯ ЛЮБИМ????????????????????????????????????❤️❤️❤️❤️❤️❤️????????????????????
MATEVOSYAN JENIK
28/08/2019 19:26
Ты кто такой вообще. В своё время Самарканд Динамо этого футболиста непризнавал. Ты кто такой его обсуждает. Сиди и завидуй молча. незная жизнь этого Футболиста необсуждай его тебе ясно. ТЫ САМЫЙ СУПЕР ФУТБОЛИСТ АРТЕМ ФИЛИПОСЯН УРА УРА УРА ???????????????????????????? МЫ ТЕБЯ ЛЮБИМ????????????????????????????????????❤️❤️❤️❤️❤️❤️????????????????????
&
28/08/2019 22:23
Артём Профессионал футболчи сифатида уз тугилиб усган шахри футбол клубига бефарклиги мени хайрон колдирди шунга бир мухлис сифатида уз бегараз(гаразсиз) фикримни билдирдим.
Артём эхтимол инсон сифатида олийжаноб яхши инсондир бунга шубхам йук. Агар сен хам Самаркандлик булсанг аминманки уз шахрингни севасан ва уни шарафини химоя килувчи Динамо клубига бефарк эмассан.
MATEVOSYAN JENIK
29/08/2019 09:26
Ha men befarq emasman uzimni waxrimni sevaman MEN SAMARQAND WAXARNI JUDAYAM SEVAMAN LEKIN DINAMO FK.YOKTIRMIYMAN. Siz bilmaysiz vaxtida wu futbolchini siz sevgan DINAMO fk.klubi PISANT QILMAGAN """WUYAM FUTBOLCHI MI DEYDI"""wuning uchun QARWI WAXRIDAN BOWLAB U FUTBOLCHI BULDI. MEN ARTYOM FILIPOSYANI BILAN TUGULGANDAN BIRGA USKANMAN MAN UNI JURASI MAN. MEN BILAMAN QAYSI QILINCHILIK BILAN Artyom Filiposyan FUTBOLCHI BULGAN. SIZ nimani bilasiz.WUNING UCHUN BILMASDAN GAPIRMANG. ARTYOM FILIPOSYAN SIZGA OMAD TILAYMAN.SIZDAY ZUR YAXWI PROFISIONAL FUTBOLCHI YUQ BIZNING UZBEKISTONDA.INSON SIFATDA XAM SIZDAN YAXWISI YUQ. SIZGA OMAD TILAYMAN FILIPISYAN SIZGA OLGAAAA
MATEVOSYAN JENIK
29/08/2019 09:26
Ha men befarq emasman uzimni waxrimni sevaman MEN SAMARQAND WAXARNI JUDAYAM SEVAMAN LEKIN DINAMO FK.YOKTIRMIYMAN. Siz bilmaysiz vaxtida wu futbolchini siz sevgan DINAMO fk.klubi PISANT QILMAGAN """WUYAM FUTBOLCHI MI DEYDI"""wuning uchun QARWI WAXRIDAN BOWLAB U FUTBOLCHI BULDI. MEN ARTYOM FILIPOSYANI BILAN TUGULGANDAN BIRGA USKANMAN MAN UNI JURASI MAN. MEN BILAMAN QAYSI QILINCHILIK BILAN Artyom Filiposyan FUTBOLCHI BULGAN. SIZ nimani bilasiz.WUNING UCHUN BILMASDAN GAPIRMANG. ARTYOM FILIPOSYAN SIZGA OMAD TILAYMAN.SIZDAY ZUR YAXWI PROFISIONAL FUTBOLCHI YUQ BIZNING UZBEKISTONDA.INSON SIFATDA XAM SIZDAN YAXWISI YUQ. SIZGA OMAD TILAYMAN FILIPISYAN SIZGA OLGAAAA
&
29/08/2019 12:30
Тушунарли.
Келажакда яхши мураббий уз ишин устаси булган мутахасис булишини тилайман.
MATEVOSYAN JENIK
30/08/2019 07:58
Рахмат тухри тушунганингиз учун. Сизгаям ОМАД тилайман
MATEVOSYAN JENIK
30/08/2019 07:58
Рахмат тухри тушунганингиз учун. Сизгаям ОМАД тилайман
MATEVOSYAN JENIK
01/09/2019 18:00
Рахмат. С згаям ОМАД тилайман
&
Бухарский
28/08/2019 17:05
Ха спортс узга рахмат!!! хозир мухлислар учун энг яхшиси булиб боряпти бу сайт. Охирги пайтлар факат шу сайтдан янгиликларни кузатадиган булиб колдим. Ишларингизга омад админлар чарчаманглар усишда давом этинг. Айрим сайтларга ухшаб Тошкент жамоаларига тарафкашлик килмасаларингиз булгани
Ramazonov Murod
29/08/2019 15:15
Артемга гап йук Бухоро клуби фанатлари жуда хурмат килади Артемга омад кейинги йил Бухоро клубига кайтишини хохлаймиз!
&
TFT
28/08/2019 17:21
Артем охирги жамоанг Бухоро эди.Мухлисларни севимлиси эдинг.Номига булса хам Бухорони эсламабсан.Яхши эмас.1кун туз еган жойга 40 кун салом деган гап бор узбекларда.Хафачилигинг булса мухлислардан эмас,рахбариятдан деб бил.
MATEVOSYAN JENIK
28/08/2019 19:31
Завидуй те молча ясно вам. Он супер ФУТБОЛИСТ. ОН ГДЕ ЕСТ СОЛЬ ТАМ БЛОГОДАРИТ .ПРЭТОМУ БОГ ЕГО ЛЮБИТ И ПОМОГАЕТ А ТЫ ЗАВИДУЙ СИДИ. АРТЁМ ФИЛИПОСЯН ТЫ СУПЕР ФУТБОЛИСТ НЕОБРАШАЙ ВНИМАНИЕ НА НИХ.
MATEVOSYAN JENIK
28/08/2019 19:54
Биз Артем ФИЛИПОСЯН фанати биз. Бизлар Самаркандлик мухлислар ЖЕНИК Матевосян, Ахмедова Нигора, Зоитов Умид, Маматов Хасан ва Каршиев РустАМ БИЗНИ ФУТБОЛИСТ АРТЕМ ФИЛИПОСЯН ХУРМАТ КИЛАМИЗ. ВА КИЙИНГИ ИШЛАРИГА ОМАД ТИЛАЙМИЗ. АРТЁМ ФИЛИПОСЯН СИЗ ЗУР ВА АЖОЙБ ХИМОЯЧИ СИЗ. ХАР ДОИМ ХУРМАТ ЛИ ВА ИЗАТЛИ БУЛИНГ. БИЗ САМАРКАНД МУХЛИСЛАРИ СИЗДИ ЖУДАЯМ ХУРМАТ КИЛАМИЗ. СИЗГА СОХЛИК ВА САЛОМАТЛИК ТИЛАЙМИЗ. ФУТБОЛГА ОМАД
&
29/08/2019 11:18
Сан Артемни фанати булсанг ман Бухоро жамоасининг фанатиман.Мани постимни яхшилаб кайта укиб чик.Гап Самарканд еки Динамо хакида эмас.Саволинг булса узбекча езавер жавоб бераман.

Минбар

Барча блоглар