Артета мағлубиятга қандай изоҳ берди?

"Арсенал" клуби бош мураббийи Микель Артета "Эвертон"дан учралган (1:2) мағлубиятдан кейин қуйидаги фикрларни билдириб ўтди. 

"Ёмон ўйин ўтказмадик. Биринчи голгача яхши ўйнадик. Етарлича вазиятлар яратдик. Бугун бизга омад етишмади. 
 
"Бёрнли"га қарши ўйинда дарвозамизга бирорта зарба ўтказмасдан мағлуб бўлгандик. Энди эса бир нечта вазиятлар қурбони айландик. 
 
Яхши ҳимояланмайдиган ва вақтни беҳуда сарфлайдиган жамоада ўйнаш қийин. Бизда 15та зарба бўлди, бироқ атиги иккитаси нишонга тегди. Темпни яхшилашимиз керак, бу ҳақиқат. Йигитлар курашишда давом этади", -деди Артета. 
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)