“Арсенал”ни ким кучайтира олади?

“Арсенал” айни пайтда ўйинни бошқарадиган плеймейкерга муҳтож. Аввал бу вазифани бажарган Месут Ўзил бош мураббий Микель Артета билан келишолмай қолгани боис, таркибдаги жойидан ажралган ва энди клубни ҳам тарк этиши кутилмоқда.

Лондонликлар қишда “Зальцбург” ярим ҳимоячиси Доминик Собослаини олиб келишни мақсад қилган. Венгриялик футболчи жамоаси Чемпионлар лигасидаги иштирокини якунлагач, бир қарорга келишини билдирган.

Агар, Собослаининг трансфери амалга ошмай қолса, “тўпучилар” анчадан бери нишонда турган “Лион” плеймейкери Уссем Ауарни олишга қаратади. Бироқ, франциялик ярим ҳимоячини қишки трансферлар даврида қўлга киритиш осон бўлмайди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар