"Арсенал" яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида улкан ўзгаришларни амалга оширмоқчи. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, “канонирлар” раҳбарияти клубдаги молиявий вазиятни барқарорлаштириш учун мавсумлар оралиғида 10 та футболчи билан хайрлашмоқчи. Дарвозабон Бернд Лено, ҳимоячилар Эктор Бельерин ва Давид Луиз, ярим ҳимоячилар Гранит Жака ва ҳужумчи Александр Ляказетт ёзда трансферга қўйилади. Бундан ташқари, "Арсенал" ҳимоячи Энсли Мэйтленд-Найлз, ярим ҳимоячилап Рис Нелсон, Жо Уиллок, Маттео Гендузи ва Лукас Торрейранинг трансфери бўйича ҳам таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" қаторасига бешинчи марта АПЛда мавсумни кучли тўртликда якунлай олмади. Лондонликларда Европа лигаси орқали ЕЧЛга йўлланма олиш имконияти мавжуд эди, бироқ улар ярим финалда "Вильярреал"га (1:2, 0:0) имкониятни бой берди.

“Арсенал” 35 турдан сўнг премьер-лига мусобақа жадвалида 52 очко тўплаган ҳолда 9-ўринда бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)