«Арсенал» клуби ҳозирда жамоада ижарада тўп тепаётган Дани Себальоснинг трансферини сотиб олмоқчи. Бу ҳақда Daily Express нашри хабар берди.

Ҳуқуқий жиҳатдан "Реал"га тегишли бўлган ярим ҳимоячи Лондонда фаолиятини давом эттириши мумкин. "Тўпчилар" устози унинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилмоқда. Шу боис англияликлар Себальоснинг трансферини сотиб олишмоқчи. "Арсенал" испаниялик хавбекни 43 миллион фунт стерлингга харид қилишни режалаштирмоқда.

Дани Себальос Бу мавсум АПЛда 28 турнинг 14 тасида майдонга тушди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)