Англия Премьер-лигаси 12-турида "Арсенал" "Бёрнли"ни қабул қилиб, мағлубиятга учради.

Ўйин "канонирлар"нинг устунлигида ўтди. Биринчи таймда Пьер Обамеянг бир қанча вазиятлардан фойдалана олмади. 58-дақиқада Гранит Жака  рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам уни сариқ карточка билан огоҳлантирган эди. Бироқ видеоассистентлар Жака Эшли Вествудни бўйнидан бўғгани ҳақида хабар беришди. Учрашув бош ҳаками Грем Скотт вазиятни ўзи бориб кўрди ва Жакага тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатиб, уни майдондан четлатди.

Голдан сўнг, аниқроғи 73-дақиқада Пьер Обамеянг бурчакдан узатилган пасни узоқлаштириш ўрнига дарвозасига йўллаб қўйди. 

Шу тариқа "Арсенал" 12 ўйинда 13 очко тўплаб турнир жадвалида 15-ўринда қолди. "Бёрнли" 11 ўйинда 9 очко жамғариб 17-поғонага кўтарилиб олди.

Ушбу ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинди.

Арсенал

    Премьер-лига 12-тур

    14/12/2020, 00:15

    0
    :
    1
    Тугади

    Бернли

    • Пьер-Эмерик Обамеянг 73' (автогол)

    Стадион: Emirates Stadium 2000 томошабин

    Бош ҳакам: Graham Scott

    45'
    90'

    Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)